МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ
Шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати (бундан кейин матнда Сиёсат, деб юритилади) “CROP AGRO” ахборот тизимидан (бундан кейин матнда Тизим, деб юритилади) фойдаланиш чоғида фойдаланувчи ҳақида олинадиган маълумотларга нисбатан қўлланилади.
Тизимнинг ҳар қандай ресурсларидан фойдаланиш фойдаланувчи томонидан мазкур Сиёсат ва унда кўрсатилган шартларга сўзсиз рози эканлигини англатади. Агар фойдаланувчи мазкур Сиёсат шартларига рози бўлмаган тақдирда у Тизим ресурсларидан фойдаланмаслиги керак.
1. ИБОРАЛАР
1. “CROP AGRO” ахборот тизими – бу контентнинг сервердаги жойлашув ўрнидир.
2. “CROP AGRO” ахборот тизими – Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ихтисослашуви ва таклифларини, ички ва ташқи бозордаги талабларини, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ҳамда сув билан таъминланганлик даражасини, ер майдонларининг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлигини, шунингдек, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда, суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришни электрон тарзда амалга ошириш учун моʻлжалланган.
3. Шахсий маълумотлар – муайян жисмоний ёки юридик шахсга (шахсий маълумот субъекти) бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган ҳар қандай маълумот ҳисобланади.
4. Шахсий маълумотларнинг махфийлиги – жисмоний ёки юридик шахсларнинг маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг, бошқаларга тааллуқли маълумотлардан уларнинг розилигисиз ёки қонуний асосларсиз фойдаланмаслиги ва тарқатмаслиги учун мажбурий талаб ҳисобланади.
2. ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ТИЗИМ ТОМОНИДАН ЙИҒИЛАДИГАН ВА ҚАЙТА ИШЛАНАДИГАН ШАХСИЙ МАЪЛУМОТИ
5. Ушбу Махфийлик сиёсати фойдаланувчининг сайтдан рўйхатдан ўтиш, ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш чоғида Тизим томонидан сўралган маълумотлар киритилганда ушбу маълумотларнинг махфийлигини муҳофаза қилиш ва ошкор этмаслик тартибини таъминлашга қаратилган Тизим маъмуриятининг (бундан кейин матнда Маъмурият деб юритилади) мажбуриятларини белгилайди.
6. Ушбу Махфийлик сиёсати доирасида қайта ишлашга рухсат берилган шахсга доир маълумотларга қуйидаги маълумотлар ишлов беради:
1) операторнинг номи, СТИРи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖШШИР);
2) субектнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
3) шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари;
4) субектнинг ишлов беришга розилик берилаётган шахсга доир маълумотлари рўйхати;
5) шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик амал қиладиган муддат ёки давр;
6) шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга бериш ва (ёки) ушбу маълумотларни трансчегаравий узатишга розилиги;
7) шахсга доир маълумотларни ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларда тарқатишга розилиги;
8) бошқа маълумотлар.
Шунингдек, ишлов берилувчи маълумотларга Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда Тизим маъмуриятига ёки маъмуриятнинг илтимосига кўра тақдим этилган ҳар қандай қўшимча маълумот киради.
ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ
7. Шахсий маълумотларни ноқонуний хатти-ҳаракатлардан, йўқолиш, йўқ қилиш ва учинчи шахслар томонидан рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш учун маъмурият замонавий дастурий таъминот ва аппаратни ҳимоя қилиш воситаларидан ҳамда ташкилий хавфсизлик чораларидан фойдаланилади.
Маъмурият маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз зиммасига олади.
Маъмурият фойдаланувчининг илтимоси ёки учинчи шахсларнинг даъволари бўйича суд ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўровига асосан, маъмуриятнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланувчининг шахсий маълумотларига кириш ҳуқуқига эга.
МАХФИЙЛИК СИЁСАТИНИ ЎЗГАРТИРИШ
8. Маъмурият ушбу Сиёсатга мустақил равишда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Сиёсатнинг ўзгартирилган версияси Тизимда эълон қилинган пайтдан бошлаб дарҳол кучга киради ва фойдаланувчи учун мажбурий ҳисобланади. Фойдаланувчиларга Сиёсат ўзгариши тўғрисида махсус хабар бериш мумкин, аммо бундай огоҳлантириш талаб қилинмайди ва Маъмурият барча манфаатдор томонларни Сиёсатдаги ўзгаришларни кузатишга ундайди. Сиёсатдаги ўзгаришларга рози бўлмаган тақдирда, фойдаланувчи Тизимдан фойдаланишни тўхтатиши шарт.